Корхона ҳақида

МАЪСУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТ «VEK»

 

  КОРХОНА ҲАҚИДА   

МЧЖ «VEK» 1994 йилдан буён Ўзбекистон полимерлар бозорида фаол иш юритиб келмоқда. Корхона қурилиш, бўёқ, текстиль, мебель ва полиграфия саноатларида ишлатиладиган сув асосидаги полимер дисперсиялар ишлаб чиқариш сохасида мутахассислашган. Унда ишлаб чиқарилаётган поливинилацетат дисперсияси асосида импорт ўрнини боса оладиган турли хилдаги елимли композитлар тайёрланмоқда. Корхона ўз махсулотлари учун пластмасса идиш ишлаб чиқариш базасига эга. Хозирги кунда МЧЖ «VEK» нинг турли хилдаги юқори сифатли, замонавий талабларга мос келувчи махсулотлари истеъмолчилар томонидан кенг харид қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Хукумати томонидан кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга яратилган қулай шарт-шароитлар туфайли, 2010 йилда корхона энг замонавий асбоб ускуналар ва Европа сифат стандартлари даражасини таъминлай оладиган хай-тек мосламалар ўрнатиш хисобига ўзининг ишлаб чиқариш базасини тўла янгилашга эришди. Натижада стирол акрил дисперсияси ва унинг сополимерларини ишлаб чиқаришга қаратилган, белгиланган функционал хусусиятли ва Европа экологик талабларига жавоб бера оладиган энг замонавий ишлаб чиқариш тизими йулга қўйилди. Корхонанинг асосий мақсади махсулотларнинг юқори сифатли бўлишини таъминлашдан иборатдир. Замонавий технологиялардан фойдаланиш, технологик жараёнларни максимал тарзда автоматлаштириш, чиқарилаётган барча махсулотлар сифатини мумтазам тарзда назорат қилиш имконини яратмоқда. Янги ўлчов асбоблари ўрнатилган махсус лабораторияда хом-ашёнинг сифати, ишлаб чиқарилаётган махсулотнинг фильтрлашдан аввалги ва кейинги оралиқ текшируви хамда тайёр махсулотнинг 100%ли сифат текшируви амалга оширилмоқда. Лаборатория махсулот сифатини ўнлаб параметрларда, жумладан, нам сингиши, сув сингиши, буғ ўтказиши, ишқаланишга чидамлилиги ва бошқа кўрсаткичлар буйича автоматик тарзда кузатиб бормокда. Корхонанинг юкори малакали мутахассислари мижозларнинг мавжуд бўлган дисперсияларни янгилаш ёки уларнинг янги турларини ишлаб чиқариш буйича қилаетган талабларига тезкорлик билан жавоб бермоқдалар.

МЧЖ «VEK» буюртмачиларнинг янги талабномаларини қондириш имкониятига эгадир.

     

ДИСПЕРСИЯ

Uzacryl M20

Батафсил

ПВА ЕЛИМИ

ПВА М

Батафсил

ПВА(Д) ЕЛИМИ

ПВА(Д) ВП

Батафсил

ПВА ЕЛИМИ

ПВА У 33

Батафсил

Site Login